Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига
хизматга қабул қилиш

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сонли қарорига мувофиқ, ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларига хизматга қабул қилиш учун номзодлар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

– эркаклар 165 сантиметрдан, аёллар 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

– олий юридик маълумотга эга бўлишлиги;

– ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаслиги;

– Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлиги;

 шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлишлиги;

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлишлиги.

Номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти