Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Ҳайдовчи йўл-ҳаракат қоидасини бузганлиги сабаб 2 нафар йўловчилар вафот этди, бошқа йўловчилар тан жароҳатлари олишди

2018 йил 15 июнь куни соат тахминан 17:05да Фарғона туманида А.М. ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини “Олтиариқ-Водил” йўлининг 71-километрида бошқариб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Х.Т. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ходисасини содир этган. Натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчиларидан 2 нафари вафот этишган, ҳайдовчилар ва 3 нафар йўловчилар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. … БатафсилҲайдовчи йўл-ҳаракат қоидасини бузганлиги сабаб 2 нафар йўловчилар вафот этди, бошқа йўловчилар тан жароҳатлари олишди

Фош этилган ўғирлик жинояти

2018 йил 12 июнь кунига ўтар кечаси М.К. Сурхондарё вилоят Музработ туманида яшовчи таниши Х.Қ.нинг меҳмонхонадаги шкафдан 300.000 сўм пул ва умумий қиймати 8.700.000 сўмлик заргарлик буюмларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) билан жиноят … БатафсилФош этилган ўғирлик жинояти

Бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди

2018 йил 10 июнь куни соат 08:30да 2 нафар номаълум шахслар пичоқ билан қуролланиб, Иштихон туманида яшовчи фуқаро Ш.Н.нинг уйига девордан ошиш йўли билан бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, пул ва қимматбаҳо буюмлар талаб қилиб, қўлидаги вояга етмаган фарзандини тортиб олган вақтида, кўтарилган шовқиндан жиноятини охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан яширинганлар. 14 июнь куни ички … БатафсилБир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди

Жанжал қотилликка олиб келди

2018 йил 14 июнь куни соат тахминан 16:00да Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро И.Т. жанжал оқибатида қариндоши Ж.Т.нинг танасини турли соҳаларига пичоқ билан уриб, оғир тан жароҳат етказиб, ҳодиса жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида И.Т. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки … БатафсилЖанжал қотилликка олиб келди

Қўшнисини пичоқлаб, қочган қотил қўлга олинди

2018 йил 13 июнь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида Н.М. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қўшниси Т.М.нинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб, оғир тан жароҳат етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олган жароҳатлари билан Т.М. касалхонада вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Н.М. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти