Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз … БатафсилЎзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қўшнисини пичоқлаб, қочган қотил қўлга олинди

2018 йил 13 июнь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида Н.М. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қўшниси Т.М.нинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб, оғир тан жароҳат етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олган жароҳатлари билан Т.М. касалхонада вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Н.М. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Талончи қўлга олинди

2018 йил 13 июнь куни Самарқанд шаҳрида номаълум шахс “Мармар” деҳқон бозори олдида З.Н. исмли аёлни алдаб, АҚШ валютасини айрбошлаш беришни ваъда қилиб, бирга йўловчи такси автомашинасига ўтириб, Гагарин кўчасига етиб келган вақтида З.Н.нинг қўлидаги ичида 6000 АҚШ доллари, 200 минг сўм пули, заргарлик буюмлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, автомашинадан қочиб кетган. … БатафсилТалончи қўлга олинди

Қотиллик фош этилди

2018 йил 13 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида Л.М. маст ҳолатда бўлиб, уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.С.нинг бошига темир қувур билан уриб, оғир тан жароҳат етказган. Натижада Р.С. ҳодиса жойида вафот этган. Л.М. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ҳокимият вакили пичоқланди

2018 йил 13 июнь куни Бухоро вилоятининг “Пешку туман ҳокимияти” биноси ҳовлисида фуқаро Ф.У. ўзаро жанжал оқибатида таниши “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлими бошлиғи Г.А.ни пичоқ билан оғир тан жароҳат етказган. Натижада Г.А. ҳодиса жойида вафот этган. Ф.У. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти