Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Транспорт воситасини олиб қочган жиноятчилар ушланди

Транспорт воситасини олиб қочган жиноятчилар ушланди

2018 йил 7 август кунига ўтар кечаси Самарқанд вилоят Оқдарё туманида Ш.С., Т.Э. ва С.А.лар маст ҳолатда, бир гуруҳ бўлиб, Ҳ.С.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирган “Нексия” русумли автомашинасини олиб қочаётган вақтида Ҳ.С. уйидан чиқиб қолган ва улар автомашинани ташлаб ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор қидирув тадбирлари давомида Ш.С., Т.Э. ва С.А. ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлик ёки талончилик йўли билан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти