Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Талончилик  очилди

Талончилик очилди

2018 йил 6 август куни соат тахминан 21:20да номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-уй олдида йўловчи сифатида келаётган Л.Р.га нисбатан ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, бўйнидан сариқ металлдан ишланган занжирини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
7 август куни ички ишлар органи ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Ф.Х. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик, яъни ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти