Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Транспорт воситасини олиб қочган жиноятчилар ушланди

2018 йил 7 август кунига ўтар кечаси Самарқанд вилоят Оқдарё туманида Ш.С., Т.Э. ва С.А.лар маст ҳолатда, бир гуруҳ бўлиб, Ҳ.С.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирган “Нексия” русумли автомашинасини олиб қочаётган вақтида Ҳ.С. уйидан чиқиб қолган ва улар автомашинани ташлаб ҳодиса жойидан яширинганлар. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор қидирув тадбирлари давомида Ш.С., Т.Э. … БатафсилТранспорт воситасини олиб қочган жиноятчилар ушланди

Гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган шахс ушланди

2018 йил 3 август куни Тошкент вилоят Қуйичирчиқ туман ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.Ч. тўхтатилиб текширилганда, ёнида целофан пакетда 2 кг. 614.96 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга … БатафсилГиёҳвандлик воситасини сақлаб келган шахс ушланди

Талончилик очилди

2018 йил 6 август куни соат тахминан 21:20да номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-уй олдида йўловчи сифатида келаётган Л.Р.га нисбатан ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, бўйнидан сариқ металлдан ишланган занжирини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. 7 август куни ички ишлар органи ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Ф.Х. содир … БатафсилТалончилик очилди

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш

2018 йил 7 август куни соат тахминан 17:30да, Ж.Н. Тошкент вилоят Бўстонлиқ туманидаги уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган укаси Р.Н.нинг чап бел қисмига пичоқ билан уриб тан жароҳат етказган. Натижада Р.Н.касалхонага ётқизилган. Ж.Н. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, … БатафсилҚасддан баданга оғир шикаст етказиш

Келишмовчилик қотиликка сабаб бўлди

2018 йил 6 август куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Зарқайнар” супермаркети олдидаги автомашиналар тураргоҳида А.А. ўзаро жанжал оқибатида Б.М.ни кўкрак қафаси ва қорин соҳасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Б.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. А.А. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан … БатафсилКелишмовчилик қотиликка сабаб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти