Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди

Бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди

2018 йил 10 июнь куни соат 08:30да 2 нафар номаълум шахслар пичоқ билан қуролланиб, Иштихон туманида яшовчи фуқаро Ш.Н.нинг уйига девордан ошиш йўли билан бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, пул ва қимматбаҳо буюмлар талаб қилиб, қўлидаги вояга етмаган фарзандини тортиб олган вақтида, кўтарилган шовқиндан жиноятини охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан яширинганлар.
14 июнь куни ички ишлар органи ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Иштихон туманида яшовчи Ж.М. ва С.А. содир этганлиги аниқланиб ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти