Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш – улуғ фазилат

Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш – улуғ фазилат

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳаво десантчилар бригадасининг жанговар машғулотларини кузатди, ҳарбийлар билан мулоқот қилди.

«Ватанни севиш – улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак. Бунинг учун сиз каби мағрур, бақувват йигитлар намуна бўлиши зарур. Ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни миллий ифтихор, ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, «Ватанпарвар» ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий қисмда ташкил этилган Маданий ҳордиқ маркази, кутубхонани ўз ичига олган Маънавият маркази, аутсорсинг тизими жорий этилган ошхонани кириб кўрди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти