Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Талончилар қўлга олинди

Талончилар қўлга олинди

2018 йил 19 май куни соат тахминан 22:00да 2 нафар номаълум шахслар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Рамазон кўчасида кетаётган А. Исмли фуқарога куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” русумли уяли телефон аппарати, 35 000 сўм пули ва қулоғидаги кумуш металлдан ясалган зирагини талончилик йўли билан қўлга киритишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида яшовчи Б. ва В. Исмли шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан талончилик йўли билан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жинояти аломати билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти