Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Пойтахтимиз маркази – Амир Темур ҳиёбонида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Ичик ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари, ИИВнинг 1-Акадмемик литсей ўқувчилари ҳамда фахрийлар иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирга захирадаги подполковник Абдувоҳид Обидов, кичик сержант Қаҳҳор Холматов ва маёр Петр Анпилоговлар таклиф этилди.
Очилиш маросимида ИИВ кадрлар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Х.Махсумов сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси, урушдан кейинги даврда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини таъминлашда ҳам уларнинг хизматлари беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, фахрийларнинг ватанпарвар ва ўз ишига садоқатли ички ишлар органлари ходимларининг янги авлодини тарбиялаш ишларида қўшган ҳиссалари учун миннатдорлик изҳор этди. Фахрийларга гул ва эсдалик совғаларини топширар экан, полковник Х.Махсумов уларга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилади.
Шу куни ИИВ маданият саройида бўлиб ўтган маросимда ансамбл оркестри томонидан ижро этилган уруш йиллари даврига оид қўшиқ ва куйлар кўп сонли томошабинлар, шу жумладан узоқ ва яқин хориждан келган меҳмонларда илиқ таасурот қолдирди. Литсей ўқувчиларининг ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги ўқиган шеърлари ва ўзлари тайёрлаган тўртликлари гулдурос қарсаклар билан қарши олинди.
Маросимнинг расмий қисми тугагач, байрам Сайилгоҳ кўчаси бўйлаб давом этди. Болалик даврларини ёдга солган оркестр ижросидаги қўшиқлар ёши улуғ томошабинларга завқ ва шавқ улашди. Ёшлар эса байрамни улар билан баробар нишонлаб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун фахрийларга миннатдорчилик билдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти