Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Жанжал натижасида оғир тан жароҳати етказди

Жанжал натижасида оғир тан жароҳати етказди

2018 йил 29 апрель куни соат тахминан 10:05да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқаро С.Х. уйида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро З.С.нинг қорнига пичоқ билан уриб, оғир тан жароҳат етказган.
Натижада З.С. касалхонага ётқизилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 29 апрель куни соат тахминан 21:40да Тошкент вилояти Оққўрғон туманида фуқаро У.Р. маст ҳолатда уйида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро М.С.нинг бош соҳасига қўллари билан урганлиги натижасида ерга йиқилиб оғир тан жароҳати етказган.
М.С. олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти