Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Босқинчилик фош этилди

Босқинчилик фош этилди

2018 йил 29 апрель куни соат тахминан 01:30да икки нафар номаълум шахслар Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган “Амир Темур” номидаги истироҳат боғида йўловчи сифатида келаётган фуқаро М.Т.га ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, бўйнидан буғиб, юз соҳасига тан жароҳат етказиб, ёнидан 30,0 минг сўм пули ва 1 дона “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни фуқаро З.А. ва О.М. лар содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти