Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари бошланди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари бошланди

Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.Шундан сўнг давлат раҳбарлари яккама-якка учрашув ўтказди. Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни юртимизга ташрифи билан қутлади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Президентлар Тошкент шаҳридаги Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида иштирок этиши, 24 апрель куни Хоразм вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти