Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Generic selectors
Фақан аниқ мос келганлари
Сарлавҳадан излаш
Матндан излаш
Мақолалардан излаш
Саҳифалардан излаш
Колл-марказ: 1102

Қалбаки пул ясаган шахс ушланди

Қалбаки пул ясаган шахс ушланди

2018 йил 12 февраль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишловчи А исмли шахсни ишончига кириб, уни алдаб, 26 дона қалбаки 10000 сўмлик купюра пулларини бериб, 2 қоп ун маҳсулотларини сотиб олган.
Ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро О қўлга олиниб, унинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи О ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи В исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти